Тошкент Иссиқлик электр марказининг самарадорлиги ошмоқда - фото

ТИЭМ илғор хорижий энергия тежамкор технологиялар асосида янгиланмоқда. Бунинг натижасида энергия самарадорлиги йилдан йилга ошиб боради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган Тошкент иссиқлик электр марказининг энергия самарадорлиги ошмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ташкентская ТЭЦ повышает энергоэффектвность
Хусусан йил давомида корхонада умумий сиғими 3400 литр бўлган жами 17 дона қуёш сув иситиш қурилмалари, қуввати 25 кВтга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияси шунингдек 160 дона қуёш панелли ёритиш чироқлари, 70 дона сенсорли ҳаракат датчиклари ҳамда электродвигателларни оптимал юкламаларда ишлашини таъминлаш учун 2 дона частота ўзгартиргич қурилмалари ўрнатилган.
Ушбу қурилмалар келгусида корхонада электр энергияси ва табиий газ сарфини тежашга хизмат қилади.
Ташкентская ТЭЦ повышает энергоэффектвность
“Ушбу қуёш панеллари орқали йилига ўртача 45 минг кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Натижада йилига 4,7 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
2023 йил биринчи чорагига қадар қуёш панелларининг ўрнатилган қуввати босқичма-босқич 505,6 кВт соатга етказилади. Ушбу қуёш фото электр станциясининг ишга туширилиши натижасида Тошкент ИЭМнинг ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергиясини 20-30 фоизга қисқартиришга эришилади ва йилига ўртача 900 минг.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб 96 минг.куб метр табиий газ иқтисодига эришилади”, - дейилади хабарда.
Ташкентская ТЭЦ повышает энергоэффектвность
Маълумот учун, Тошкент ИЭМнинг илк биноси текстиль комбинати таркибида 1939 йилда қурилган. Ҳозирда алоҳида станция сифатида ишламоқда. Станция Тошкентнинг 7 туманини иссиқлик энергияси билан таъминлайди. Бу умумий ҳисобда қамровни 30-40 % ини ташкил этади.
Ташкентская ТЭЦ повышает энергоэффектвность
Тошкент ИЭМқурилмаларини янгилашда, Россия, Туркия, Япония, Хитой, Жанубий Корея ва бошқа чет давлатлар билан кенг ҳамкорлик йўлга қўйилган. Хусусан, Россиядан МКТ-1 телесигнализация, генераторлар, трансформаторлар, изоляция жиҳозлари ва турли техникалар олиб келинган.
“Иссиқлик энергиясини етказиб беришда Россия, Хитой, Туркия тажрибасидан фойдаланамиз. Бунда иссиқлик манбайини тежаш, самарадорлигини ошириш бўйича технологиялар орқали ижобий натижаларга эришамиз”, - деди бош директор Рустам Шамсиев.
Ташкентская ТЭЦ повышает энергоэффектвность