Самарқандда Ўзбекистон - Россия бизнес форуми бошланди

Форум иштирокчилари транспорт-логистика, саноат лойиҳалари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, кичик ва ўрта бизнес ўртасидаги ҳамкорлик каби масалаларни муҳокама қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Бугун Самарқандда Ўзбекистон - Россия бизнес форуми бошланди. Тадбир 1 ва 2 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
Маълумки, форумда Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин, Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов, Ўзбекистон геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раиси Бобир Исломов, Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников, Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Минниханов, Россия ва Ўзбекистон вазирлик ва идораларининг бошқа раҳбарлари, йирик компаниялар, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирок этади.
Форум иштирокчилари транспорт-логистика, саноат лойиҳалари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, кичик ва ўрта бизнес ўртасидаги ҳамкорлик каби масалаларни муҳокама қилади.
Бундан ташқари, тадбир доирасида Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.
Форумда Татаристон Республикаси саноат кластеридан бошқарув раиси Сергей Майоров иштирок этади.