ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников Ўзбекистон билан умумий иқтисодий макон яратиш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда у бугун, 1 декабрь куни Самарқандда бошланган Ўзбекистон-Россия бизнес форумида гапирди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Вазир Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётган бир пайтда “Ягона иқтисодий макон яратиш, божхона тартиб-таомилларини яқинлаштириш, савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, маъмурий юк ва назоратни камайтириш бўйича ишларни кучайтириш муҳим эканини таъкидлади”.
“Биз транспорт-логистика йўналишларини ривожлантиришимиз керак, Ўзбекистон – Марказий Осиё, бу ердан Европа – Ғарбий Хитой транспорт коридорига чиқиш йўли бор, бу биз учун муҳим. Бу устунликдан фойдаланиш: инфратузилмани қуриш ва модернизация қилиш керак”, - дейди у.
У, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия иқтисодиёти учун муҳим лойиҳаларга, жумладан, жорий йилда бошланган Ўзбекистонда йирик корхоналарни хусусийлаштириш доирасида тезкор боғланиш имкониятига эга бўлиш учун бир вақтнинг ўзида инвестицияларнинг “ҳаракатчанлиги” учун шароит яратишни таклиф қилди.