ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистонликлар “Одноклассники” контентида пул ишлашни бошлашлари мумкин бўлади, энди у ерда янги монетизация дастури жорий этилди.
Даромад миқдори чекланмаган ва у тасмадаги фото, видео, лонгрид ва бошқа турдаги намойишларга мутаносиб равишда ошади.
Дастурда ижтимоий тармоқ қоидаларига ва дастурга кириш мезонларига мос келадиган барча гуруҳлар иштирок этиши мумкин. Янги монетизация дастури муаллифларни юқори сифатли ноёб контент билан қўллаб-қувватлайди.
Энди муаллифларнинг ўзлари фойдаланувчилар тасмаларида нашрларни кўриш сонини кўпайтириш орқали даромадларига таъсир ўтказишлари мумкин бўлади. Муаллиф ва унинг томошабинлари қанчалик фаол бўлса, янги дастур бўйича у шунча кўп ишлаб топиши мумкин.
“Бу йил биз контент муаллифлари билан фаол ишлай бошладик: ОКда блогерлар ва ҳамжамиятлар билан ишлаш бўйича жамоа мавжуд, биз янги “Увлечения” (Қизиқишлар) контент-хизмати ва “Молния” (Тезкор) алгоритмини ишга туширдик, бу эса янги муаллифларга бошланғич аудитория беради. Кейинги қадам муаллифларга ижтимоий тармоқларда ўз контенти бўйича пул ишлаш учун шаффоф имкониятларни тақдим этиш ва шу билан контент сифати устида ишлаш учун янги имкониятларни тақдим этишдир. 1000 обуначининг кириш чегараси пастлиги сабабли, янги монетизация дастури платформадаги янги муаллифларга ҳам, ОК гуруҳининг тажрибали администраторларига ҳам ёрдам беради”, - деб изоҳлайди ОК стратегик коммуникациялар директори Сергей Томилов.
Маълум қилинишича, контентни монетизация қилиш дастурида иштирок этиш учун гуруҳ бир нечта мезонларга жавоб бериши керак. Дастур 1000+ обуначи ва ойига 200+ обуна бўлган гуруҳлар маъмурлари учун мавжуд бўлади. Шу билан бирга, гуруҳ фаол аудиторияга эга бўлиши муҳимдир: обуначиларнинг 50% дан ортиғи камида ойига бир марта унинг контенти билан ўзаро алоқада бўлиши керак.