Наманганда рус тили ўқитувчилари учун халқаро форум ташкил этилди - фото

Россия Биотехнология университети томонидан ташкил этилган форумда етакчи нашриётлар, мактаб раҳбарлари ва рус тили ўқитувчилари иштирок этишмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Наманган давлат университетида Россия Биотехнология университети билан ҳамкорликда "Мактаб таълими тизимида рус тили: қийинчиликлар ва ўсиш нуқталари" мавзусида форум ўз ишини бошлади.
Форум Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, хорижий мамлакатларда истиқомат қилувчи фуқаролар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик бўйича Россия Биотехнология университети томонидан ташкил этилди.
Форумнинг асосий мақсади - рус тилини ўқитишда ўзаро тажриба алмашиш, рус тили ўқитувчиларининг мавқеини янада ошириш ва илғор инновацион технологияларни намойиш қилиш ҳамда амалга татбиқ этишдан иборат.
Международный форум “Русский язык в системе школьного образования: вызовы и точки роста”
Тадбирда етакчи нашриётлар раҳбарлари, мактаб раҳбарлари ва рус тили фани ўқитувчилари иштирок этмоқда.
Тадбирда қуйидаги мавзулар кўриб чиқилмоқда:
Ҳудуддаги мактаб ўқувчиларининг табиий фанлар бўйича иқтидорини ривожлантиришни бошқариш тизими: ихтисослаштирилган корхоналар билан ўзаро ҳамкорлик тажрибаси;
Soft-Skills ва шахсий кўникмалар;
Назм ва наср йўналишида мактаб ўқувчиларининг нутқини ривожлантириш;
Халқаро контекстда университетгача бўлган муҳандислик таълими;
Таълимдаги тежамкорлик, таълимдаги Lean-жараёнлар ҳақида.
Международный форум “Русский язык в системе школьного образования: вызовы и точки роста”
Россия Биотехнология университети маълум қилишича, форум тадбирларида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон Республикаси, Беларусь, Сингапур, Австралия ва Испаниядан мактаблар, педагогика олий ўқув юртлари, нашриётлар раҳбарлари, услубий иш бўйича мутахассислар ва энг малакали ўқитувчилар маърузачи сифатида қатнашади.
Международный форум “Русский язык в системе школьного образования: вызовы и точки роста”
Форум доирасидан қўшимча касбий тайёргарлик бўйича маҳорат дарси ва бир қатор дастурлар ҳам ўрин олган.
Мазкур форум ўз ишини 3 декабргача давом эттиради.
Международный форум “Русский язык в системе школьного образования: вызовы и точки роста”