Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Федерация Кенгаши Украинадан Запорожье АЭСга ҳужумларни тўхтатишни талаб қилди

Россиялик сенаторлар Европадаги энг йирик атом электр станцияси хавфсизлигига таҳдид солувчи агрессив ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Россия Федерация Кенгаши жаҳон мамлакатлари парламентлари ва парламентлараро ташкилотларга мурожаат қабул қилди, унда Украина раҳбариятидан Запорожье атом электр станцияси (АЭС) ва унга алоқадор инфратузилмага ҳужумларни бас қилиш талаб қилинган.

“Федерация сайти Украина ҳарбий ва сиёсий раҳбариятидан ЗАЭС ва унга тегишли муҳим инфратузилмага қилинган ҳар қандай ҳужумларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилади”, - дейилади Федерация Кенгаши йиғилишида қабул қилинган ҳужжатда.

Сенаторлар, шунингдек, дунё мамлакатлари парламентлари ва халқаро парламент ташкилотларига мурожаат қилиб, Киев ҳукумати сиёсатини қоралаб, Европадаги энг йирик атом электр станцияси хавфсизлигига таҳдид солувчи агрессив ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилишган.

“Aгар бундай зарбалар давом этса, нафақат Россия ва Украина, балки қўшни Европа давлатлари ҳудудларига ҳам таъсир қиладиган кенг кўламли радиациявий заҳарланиш хавфи пайдо бўлиши мумкин. Украинанинг ЗАЭСга нисбатан хатти-ҳаракатларини вайронагарчилик ва ўлимга олиб келадиган ядровий терроризмдан бошқача тавсифлаш мумкин эмас”, - дейилади хабарда.

Ҳужжатда қайд этилишича, Киев режими ЗАЭСга зарба бериб, унинг хавфсиз ишлашига таҳдид солиб, оқибатларини олдиндан айтиб бўлмайдиган техноген фалокат хавфини ошириб, “қўпол ва масъулиятсиз провокациялар”ни амалга оширишдан тўхтамайди.
Шу билан бирга, сенаторларнинг қайд этишича, Россия Федерацияси вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида, МAГAТЭ органларида ва бошқа йирик халқаро майдонларда бутун инсониятга таҳдид солувчи бузғунчи ҳаракатлар ҳақида бир неча бор баёнот берган. Бироқ қуролланган Украина неонацистлари ва хорижлик ёлланма аскарларнинг ЗАЭСга нисбатан ҳаракатлари тегишли жавобсиз қолмоқда, дейилади мурожаатда.
Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида, Энергодар ёнида жойлашган. Бу блоклар сони бўйича энг катта ва Европадаги энг кучли атом электр станциясидир. Март ойидан бери АЭС россиялик ҳарбийлар томонидан қўриқланади. Россия ТИВ маълумотларига кўра, бу ядровий ва радиоактив материалларнинг сизиб чиқишининг олдини олиш учун зарур. Украина ҳарбийлари Энергодар, унинг атрофидаги қишлоқлар ва шаҳарга туташ Запорожье АЭС ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутишда давом этмоқда.