Тошкентда халқаро туризм ярмаркаси бошланди - фото

Ҳар йили ўтказиладиган халқаро тадбир доирасида халқ ҳунармандчилиги кўргазмаси ҳам ўтказилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. “Ўзекспомарказ” кўргазмалар залида “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЯ) бошланди.
Sputnik мухбири кўргазма очилишида иштирок этди.
1 / 13

Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бошланди

2 / 13

Ўзбекистон Туризим ва маданий меърос вазири Азиз Абдуҳакимов туризм ТХТЯда нутқ сўзлади

3 / 13

Хоразм вилояти маданий меъроси тақдимоти

4 / 13

ТХТЯда Наманган вилояти маданий меъроси тақдимоти

5 / 13

ТХТЯда Бойсун халқ оғизаки ижоди намуналари тақдимоти

6 / 13

ТХТЯда Тошкент вилояти ҳудудий амалий санъат намуналари кўргазмаси

7 / 13

ТХТЯда Тандир нони ва кўк сомса, Тошкент вилояти

8 / 13

Андижон вилояти ҳунармандчилик намуналари

9 / 13

Миллий либослар намуналари

10 / 13

Фарғона вилояти Риштон кулолчилик санъати намуналари

11 / 13

Ўзбек миллий каштачилик санъати намуналари

12 / 13

Сурхандарё вилояти миллий каштачилик санъати намуналари

13 / 13

Ёғоч ўймакорлик санъати намуналари

Халқаро тадбир ташкилотчиси Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳисобланади.
"Ўзбекистонда туризм кундан-кунга ривожланиб бормоқда. 2023 йилда Самарқанд шаҳри "Жаҳон туризм пойтахти"га айланади, 2024 йилда Хива шаҳри "Халқаро ислом маданияти маркази" деб эълон қилинади. Бу ташаббуслар мамлакатнинг бутун дунё олдидаги мавқеидан далолат беради”, дейди Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов.
Кўргазма доирасида республика ҳудудлари ўзларининг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этди. Тадбир доирасида Ўзбекистон халқ ҳунармандчилиги кўргазмаси ҳам очилди.
ТХТЯ -2022 халқаро кўргазмаси 2 декабрга қадар давом этади.
Бу йил ТХТЯ илк бор ҳомийлар кўмагида ўтказилмоқда. Санкт-Петербург кўргазма ҳамкорларидан бирига айланди.
Ярмаркада Россия туроператорлари Ассоциацияси, хорижий ва халқаро сайёҳлик ташкилотлари ва агентликлари вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида Россия, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Франция, Жанубий Корея, Япония каби 15 дан ортиқ давлатларнинг миллий стендлари иштирокида халқаро кўргазма ташкил этилган.