ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Талабалар учун 150 мингдан ортиқ электрон ресурсга эга ягона электрон кутубхона яратилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, unilibrary.uz платформаси орқали талабалар республиканинг барча давлат олий таълим муассасалари кутубхоналаридаги ўқув адабиётлар ҳамда илмий нашрларидан онлайн фойдаланишлари мумкин.
Платформада қуйидаги электрон ресурслар жамланган:
ўқув адабиётлар;
илмий мақолалар;
монографиялар;
диссертациялар;
авторефератлар.
Шунингдек, ҳозирда олий таълим муассасалари томонидан адабиётларни рақамлаштириш ҳамда ушбу платформага жойлаштириш давом этмоқда.