ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. Сирдарё вилоятида каноп мойи ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ундан асосан кимёвий саноат, фармокология ва косметологияда фойдаланилади.
Ушбу мой техник каноп ўсимлигидан олинади. Корхона вакили Саодат Жуманова айтишига кўра, ушбу ўсимлик таркибида наркотик моддалар йўқ. Бу бир қанча етакчи лабораториялар экспертизалари билан тасдиқланган.
Сирдарё ёғи аллақачон 7 давлат томонидан озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш учун сертификатланган Жумладан Россия томонидан ҳам. Яқин кунларда у маҳаллий бозорлар расталарида пайдо бўлади
“Биз уч кун давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати халқаро кўргазмаларида иштирок этиб, маҳаллий бозорларга маҳсулот етказиб бериш бўйича бир қанча шартномалар имзоладик”, - деди Жуманова.