ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. Шимолий Кавказ федерал университети муҳандислик институти талабалари "СмартБилд" қурилиш ускуналари заводи ёрдамида 3D-принтерда биринчи уйни қуриб битказишди.
Юқори технологияли қурилиш ускунаси - 3D принтер ёрдамида уй қуриш учун дастлаб бинонинг 3D модели яартилади. Модель компьютер хотирасига жойланганидан сўнг уни "босиб чиқариш" учун принтерга юборилади. Принтер тез қотувчи махсус бетон аралашмасини қаватма-қават қуйиш ёрдамида бинони кўтаради.
– Шимолий Кавказ Федерал университети (ШКФУ) машинасозлик, озиқ-овқат технологияси ва қурилиш соҳаларида саноат ҳамкорлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатмоқда. Бундай ҳамкорлик энг қисқа вақт ичида янги инновацион технологиялар орқали миллий муаммоларни ҳал қилувчи амалий лойиҳаларни ишга тушириш имконини беради, – деди НСФУ ректори Дмитрий Беспалов.
Бундай уйлар - қурилиш тезлиги, бир квадрат метрнинг арзонлиги, қурилиш чиқиндиларсиз амалга оширилиши билан афзалдир.
3D принтер ёрдамида 100 кв.м уй 36 соатда қуриб битказилади. ШКФУ талабалари бир вақтининг ўзида иккита бир хил, умумий майдони 100 м. кв бўлган уй қуришни бошлашди. Уйлардан бири анъанавий услубда, иккинчиси 3D принтер ёрдамида қурилди. Принтер услубида қурилган уй анча арзон ва тез битган. Умумий тежамкорлик - 36 фоизни ташкил этган.
Айни пайтда университет лойиҳачилар гуруҳи икки қаватли 3D-босма бино қуриш ишларини бошлаб юборган. Мутахассислар айтишига кўра, Келажакда икки қаватли уйларни 3 кун ичида қуриш мумкин бўлади.
Айни дамда ШКФУ саноат ҳамкори билан биргаликда қўшимча технологиялар бўйича тадқиқот ва ўқув марказини очади. Марказ бетон аралашмалар, ихтисослаштирилган дастурий таъминот ва саноат контроллерлари, шунингдек, 3Д босиб чиқаришга мослаштирилган бинолар ва қурилиш конструкцияларини лойиҳалаш усулларини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради.