Ўзбекистонлик ёшлар МДҲ халқаро ёшлар парламент мактабида иштирок этишмоқда

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси қароргоҳида иккинчи халқаро ёшлар парламент мактаби иш бошлади. Унда Ўзбекистон Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистондан келган ёшлар иштирок этишмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигиПарламентлараро Ассамблеяси қароргоҳида иккинчи халқаро ёшлар парламент мактаби иш бошлади.
Унинг тингловчилари Ҳамдўстлик мамлакатлари талабалари – “Дунё мамлакатлари сайлов тизимлари” III Халқаро талабалар интернет олимпиадаси иштирокчилари ҳисобланади.
Штаб-квартире Межпарламентской Ассамблеи СНГ открылась вторая международная молодежная парламентская школа
Мактабнинг очилишида сўзга чиққан МДҲ ПА Демократияни ривожлантириш халқаро институти директори Иван Мушкет такидлашича, бу йил олимпиада МДҲ, Грузия, Канада, Испания ва Конгонинг 149та олий ўқув юртидан 1465 нафар талабани қамраб олди.
Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган олимпиада иштирокчилари Халқаро ёшлар парламент мактаби ўқувчиларидир.
Штаб-квартире Межпарламентской Ассамблеи СНГ открылась вторая международная молодежная парламентская школа
Мактаб дастури тўрт кунга мўлжалланган:
30 ноябрь парламент мактаби иштирокчилари “Рақамлаштириш ва сиёсий жараён: имкониятлар ва муаммолар” мавзусидаги халқаро конференциясида иштирок этишади.
1 декабрь куни эса талабалар “Евросиё иқтисодий истиқболи” Х Халқаро форумининг тингловчиларига айланишади.
2 декабрь куни мактаб иштирокчилари “МДҲ аъзолари – Давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг 30 йиллиги: тарих ва замонавийлик” мавзусидаги давра суҳбатида қатнашиш имконига эга бўлишади.
Мактаб дастуридан, шунингдек, Таурида саройи, Санкт-Петербург давлат университети ва Россия давлат университетида ўтказиладиган маърузалар, маҳорат дарслари ва амалий машғулотлар ҳам ўрин олган.
Ҳамдўстлик мамлакатларида демократик сайловларни ўтказиш стандартлари, сайловлар ва референдумларни халқаро кузатиш, рақамлаштириш давридаги халқаро сиёсат, МДҲда халқаро парламент ҳамкорлиги ва бошқалар муҳокама қилинадиган асосий мавзулар бўлади.