Ўзбекистон қайси давлатга энг кўп телевизор экспорт қилгани маълум бўлди

Телевизор экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 99,7 мингтага ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистон жорий йилнинг январь-октябрь ойларида хорижга қиймати 28,9 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 171,6 мингта телевизор экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
“Телевизор экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 99,7 мингтага ошган”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон 10 ойда энг кўп телевизор экспорт қилган давлатлар:
Россия – 100,5 мингта;
Озарбайжон – 42,7 мингта;
Қозоғистон – 16,5 мингта;
Тожикистон – 3,8 мингта;
Туркманистон – 2,2 мингта;
Арманистон – 1,9 мингта;
Қирғиз Республикаси – 1,7 мингта.