Латвияда Янги йил арчаси свастикага ўхшаш рамзлар билан безатилди

Лиелварде шаҳрида Янги йил арчаси свастикага ўхшаш рамзлар билан безатилди. Маҳаллий ҳокимият уни миллий рамз дея тушунтирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Латвиянинг Лиелварде шаҳрида Янги йил арчаси свастика ўхшаш рамзлар билан безатилди.
Маҳаллий ҳокимиятнинг тушунтиришича, бу шунчаки Латвиянинг миллий рамзлари. У 1201 йилда Лиелвардеда топилган ва мамлакатнинг Маданият қонунларига киритилган.
“Бу йил шаҳарда арчани бу камар кўринишида ўрнатишга қарор қилишди”, - деб ёзишмоқда латвиялик журналистлар.
Қайд этиш жоизки, свастика белгиси фашист Германиянинг асосий рамзи бўлган ва ҳозир дунёнинг кўплаб мамлакатларида тақиқланган.
Латвияда совет жангчилари хотирасига ўрнатилган “Алёша” ҳайкалини бузиш бошланди