Коронавирус: 12 та ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди

Коронавирус аниқланган беморларнинг ярмидан кўпи Тошкент шаҳрида қайд этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Кеча, 29 ноябрь куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони яна ортиб, 141 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, инфекцияни юқтириш ҳолатлари мамлакатнинг 12 та ҳудудида қайд этилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Андижон вилоятида;
10 нафари Бухоро вилоятида;
5 нафари Жиззах вилоятида;
3 нафари Навоий вилоятида;
8 нафари Наманган вилоятида;
11 нафари Самарқанд вилоятида;
2 нафари Сирдарё вилоятида;
3 нафари Сурхондарё вилоятида;
3 нафари Фарғона вилоятида;
1 нафари Хоразм вилоятида;
18 нафари Тошкент вилоятида;
76 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрь куни июнь ойидан бери мамлакатда кунлик касалланиш кўрсаткичлари сони илк бор 100 дан ошганди. 28 ноябрь куни эса 131 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди.