ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Фарғонада30 млн сўмга баҳоланган олмахонлар Фарғона хайвонот боғига топширилди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғонада олмахонларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.
Фарғона туманида аниқланган ҳолатда чегарадош маҳаллалардан бирида шубҳа остига олинган шахсга тегишли 2та ёғоч яшик божхоначилар ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда кўздан кечирилди.
Натижада, махсус ясалган ва бўлмаларга ажратилган яшикларда қўшни давлатдан ноқонуний равишда олиб кирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 32 бош олмахонлар борлиги аниқланди.
Белка
© Государственный таможенный комитет
“Уларнинг иккитаси қониқарсиз шароитдан нобуд бўлган. Қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 30 млн сўмга баҳоланган ушбу жониворлар ҳозирда Фарғона хайвонот боғига топширилди”, дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Белка
© Государственный таможенный комитет