Артёмовск - махсус операция ва НАТОнинг энг қайноқ нуқтаси

Украинанинг Артёмовскдаги гарнизони тезкор қамал ва тўлиқ вайрон бўлиш ҳолатига яқин, чунки Россия қўшинларининг ушбу ва бошқа ҳудудлардаги асосий вазифаси Украина Қуролли Кучларини демилитаризация қилиш
Sputnik
Бошқа томондан Киев Бахмут(нацистлар томонидан 2014 йилда Артёмовск деб ўзгартирилган) “Украина учун асосий курашнинг эпицентри”, яъни Россия махсус ҳарбий операциясининг бориши, мақсадлари ва салоҳияти ҳақидаги нотўғри қарашларда давом этмоқда. Ғарбда янада оқилона баҳолашлар пайдо бўлди.
ДХР раҳбари Денис Пушилин 28 ноябрь куни Россия қўшинларининг “бевосита Артёмовск атрофида” муваффақиятли ҳаракатланаётганини маълум қилди, ва “оператив тарзда қуршаб олиш вазиятига яқин қолганини” ни айтди. “Айдар”* украин миллатчилари батальони қарши ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, бироқ катта йўқотишлар билан ушлаб турган позициясидан ортга чекинди. 80 нафар миллатчилар, битта танк, учта зирҳли машина, иккита пикап йўқ қилинди.
Ўтган суткада Россия қўшинлари “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси билан учта шаҳарга яқин қишлоқлар - Озаряновка, Зеленополье ва Андреевкани озод қилишди. Ушбу позициялар жанубдан Артёмовскни қамраб олган ҳолда, Константиновка-Артёмовск йўлида (Украина қўшинлари гуруҳи учун асосий таъминот йўли) ўт ўчириш назоратини ўрнатиб, муваффақиятга эришишга имкон беради. Украина Қуролли Кучларининг мустаҳкамланган ҳудуди вайрон бўлмоқда, Киев режими ҳар куни бу ерда бир батальонни йўқотмоқда.
Ёмон об-ҳаво ва тошқинлар зирҳли транспорт воситаларини ҳужумларда тўлиқ ишлатишга имкон бермайди ва артиллерия Россия қўшинларининг асосий зарба берувчисига айланмоқда. Артиллерия “Орлан-10” учувчисиз разведка комплекслари билан ҳамкорликда Украина қўшинларининг Артёмовск остонасидаги позицияларини вайрон қиляпти.
Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги вакили кеча хабар берди: “Бахмут Украина учун асосий жанг эпицентри бўлиб қолмоқда. Бу йўналишда душман... суткасига тахминан 180-200 артиллерия зарбаларини бермоқда”.
Агар ҳиссиётларга берилмай гапирадиган бўлсак - Россия қўшинлари ва Россия снарядларининг ҳужум ҳаракатлари Артёмовск яқинини УҚК бўлинмалари, Украина Миллий Гвардияси миллатчи батальонлари ва хорижий ёлланма аскарларнинг биродарлик қабристонига айлантирмоқда. Украина қўшинлари тайёр резервлар, авиация ва артиллерия қўллаб-қувватловисиз имконсиз ҳолда қолишмоқда. Жароҳатланган УҚК суткалаб тиббий ёрдамни кутиб қолишмоқда. Маълумки, Олий Бош қўмондон Валерий Залужний президент Владимир Зеленскийга Россиянинг артиллериядан ўқ отиш тактикасининг Украина Қуролли кучлари учун энг оғир оқибатлари ҳақида маълум қилган, бироқ Киев вазиятга эътибор бермаяпти. Бундан ташқари, кеча Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба НАТОдан Украина Қуролли кучлари учун “эртанги жангларга қарши курашадиган” қуролларни ишлаб чиқаришни зудлик билан кўпайтиришни сўради. Албатта, Киев режими “ғалабагача” яъни сўнгги украин аскари қолгунча қурашиш ниятида.

Қиш фаслидаги устувор мақсадлар

НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Бухарестда Украинани альянсга қабул қилмасликларини эълон қилиш учун йиғилишди. Ғарб Украина можаросидан чиндан ҳам чарчади. АҚШ Украинага 200 генератор ва дронларга қарши пулемётлар юборди. Словакия Украина Қуролли Кучларига Советдан мерос қолган 30 та пиёда жанговар машинаси юборди. Аввалроқ Украинанинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини мустамҳкамлаш учун Британия ва Франция ҳам ўз “металлолом”ларини юборган эди.
Пулемётлар ва зеникалар қанотли ракеталарга қарши самарасиз. 30 та эски пиёда жанговар машиналари тахминан бир ҳафтада ёниб кул бўлади, ва УҚК учун ҳеч нимани ўзгартириб бермайди. Агар НАТО мамлакатлари ҳарбий ишлаб чиқаришни кучайтирадиган бўлса, РФ махсус ҳарбий операция зонасида регистрни адекват тарзда буради. Барибир махсус операция якунлари нафақат альянснинг ҳарбий саноат комплексига, балки Россиянинг сиёсий иродаси, юқори ҳарбий салоҳияти, чексиз ресурсларига боғлиқ. Шубҳасиз, Киев режими тақдири февралдаёқ маълум бўлган эди. (НАТОнинг тақдири ҳозирча номаълум).
Украинани денацификациялиш ва демилитразациялаш мақсадларини ҳали ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Ва “Вагнер” ХҲК раҳбари Евгений Пригожиннинг кеча: “Бизнинг вазифамиз Бахмутнинг ўзи эмас, Украина армиясини йўқ қилиш ва унинг жанговар салоҳиятини камайтириш. Бу бошқа йўналишларга ҳам анча ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг учун операция “Бахмут гўштқиймалагичи” деб номланди”дегани бежиз эмас. Кейин эса - кўпроқ, Киевнинг ва унинг ғарблик хўжайинларининг Россиянинг барча адолатли талаблари ва шартларини бажариши керак бўлади.
Артиллериянинг "олов тўлқини"дан сўнг, (УҚКнинг олдинги томондаги ишчи кучи ва ҳарбий техникасини йўқ қилишнинг энг самарали тактикаси) яқин келажакда Россия қўшинларининг устуворлиги Украина ҳарбий қўмондонлик тизимини ва тегишли энергетика ва логистика объектларини йўқ қилиш бўлиб қолади. Россиянинг энергетика объектларига бир қатор аниқ зарбаларидан сўнг, Украинанинг энергия танқислиги 30% ни ташкил этади ва олдинда бундан ҳам катта муаммолар бор.
Яқин вақтгача Украина Қуролли Кучларининг логистика марказлари иккинчи даражали нишонлар бўлиб келган, бироқ 28 ноябрь куни Россия Ҳаво космик кучлари Днепропетровск вилоятидаги Моисеевка станциясига ҳужум қилди ва Украинанинг 17-танк бригадасининг ишчи кучи ва ҳарбий техникаси тўпланган жойга юқори аниқликдаги темир йўл транспортига юклаш пайтида зарба берди. Кривой Рог яқинидаги темир йўл линиясида ҳаракат узоқ вақт давомида тўхтатилди. Эҳтимол, транспорт тугунларини йўқ қилиш махсус ҳарбий операция учун янги устувор вазифага айланмоқда - Украина Қуролли Кучларининг фронт чизиғидаги бўлинмалари қўшимча кучлар, оғир қуроллар ва ўқ-дориларни олмаслиги керак.
Американинг The National Interest нашри ёзишича, Киев жанг майдонида Москванинг нореал муросаларини кутиб, ўз ҳолатига юқори баҳо бермоқда. Bloomberg агентлиги хабарига кўра, АҚШ Украина можаросидан аллақачон фойда кўриб бўлган, ва мақсадларини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. УҚК нинг ҳужуми можарони фақат чўзади, ва бу кўп сарф-харажат дегани. Вашингтон Киев режими учун қуроллар пулини йиллаб тўламоқчи эмас ва Москва билан тинчлик музокараларига кўнади.

Нуфузли The American Conservative журнали шундай ёзади: ”Байден маъмурияти Америка халқига ҳақиқатни айтишдан бош тортмоқда: Украина бу урушда ғалаба қозонмаяпти, ғалаба қозонмайди ҳам”.

Нашр хабарида келтирилишича, Оқ уй ва Пентагон раҳбарлари Россиянинг стратегик қудрати ва миллий манфаатларини таҳлил қилишмаган, РФ стратегик устунликларини - географик чуқурлигини, чексиз табиий ресурслар, юқори ижтимоий бирдамлик ва ҳарбий қудратни тез ошириш учун муҳим ҳарбий-саноат салоҳиятини таҳлил қилмаган.
Натижада, Украина Америка армияси демократия ўрнатмоқчи бўлган Вьетнам, Ироқ, Афғонистон каби вайронкор урушнинг муқобилига айланган. Ва НАТОнинг европалик аъзолари Вашингтоннинг урушда воситачилик қилишда кўпроқ хафсалалари пир бўлмоқда, чунки ўз иқтисодлари ва жамиятлари учун оқибатларнинг оғирлигини ҳис қилишмоқда, мағлубият ва шармандалкини ҳис қилишмоқда.
Бошқа томондан Москва махсус ҳарбий операция вазифаларини ҳал қилиш йўлларини тубдан ўзгартирди ва “Россия миллий хавфсизлиги эҳтиёжларига жавоб берадиган янги ҳудудий статус-кво яратишга” тайёр. The American Conservative нашри ноябрь охиридаги рус кучларининг Ғарбий стратегик йўналишлардаги янги рус кучлари 24 февралдаги рус кучларидан катта фарк қилмаслигини айтишмоқда: “540 000 нафар рус ҳарбийлари ... Кучлар ўсишда давом этмоқда ва 1000 та ракета артиллерия тизимлари, минглаб тактик баллистик ракеталар, қанотли ракеталар ва дронлар, 5000 зирҳли жанговар машиналар, шу жумладан 1500 танклар, юзлаб бошқариладиган бомбардимончилар, ҳужумчи самолётлар ва вертолётлар бор”.
Америка нашрининг прогнози: Россия янада кучли бўлади ва РФ янгиланган Қуролли Кучлари 1000 километрлик фронтлар миқёсида стратегик операцияларга тайёр ва чиниққан ҳолда Украинадаги урушдан чиқади.
Киевнинг Россияни Ғарб олдида таслим қиладиган “Кремлдаги қандайдир ички бўлиниш”, "майдан қўзғолони" ва “янги ҳукумат” келишига бўлган умидлари эса - навбатдаги бемаънилик. Буларнинг барчаси сўнгги ўн йилларда Украина сиёсатининг анъанасига айланган "қабрлар устида рақс" тушиш ва битта хатони қайта-қайта такрорлашдан бошқа нарса эмас.
*“Айдар” - Россия Федерациясида тақиқланган украин миллатчиларининг экстремистик ташкилоти.