ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Россия ҳарбийларининг Украинадаги ҳаракатлари янада муваффақиятли бўлди. Бу ҳақда Сербия президенти Aлександр Вучич “Pink.rs” нашрига берган интервьюсида таъкидлади.
“Ҳамма Киевнинг ғалабасини башорат қилган бир пайтда, рус ҳарбийлари жангларда муваффақиятли иштирок этди. Россиянинг украиналикларга қараганда анча кам иттифоқчилари бор, кучли иттифоқчилари анча кам, аммо шунга қарамай, руслар ўзларининг самарадорлигини кўрсатди”, дейди у.
Сербия раҳбари, шунингдек, можаро тез орада тугамаслигидан огоҳлантириб, қиш “жуда оғир” бўлишини таъкидлади.
Москва 24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Шу фонда Америка Қўшма Штатлари ва унинг НAТО бўйлаб иттифоқчилари Киев режимини қуроллантиришда давом этмоқда ва бунинг учун ўнлаб миллиард доллар ажратмоқда. Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, қурол-яроғ ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.