ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Эндиликда оилавий боғчалар 50 нафаргача бола олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, депутатлар кўриб чиқаётган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш бўйича лойиҳада Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида кўпи билан эллик нафар мактабгача бўлган ёшдаги боланинг таълим ва тарбия олишига йўл қўйилиши белгиланмоқда.
Ҳозирча оилавий МТТда кўпи билан йигирма беш нафаргача боланинг таълим ва тарбия олишига йўл қўйилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги давлат хусусий шерикчилик асосидаги ҳамда оилавий боғчаларда болаларни электрон тизим асосида кунлик назорат қилиш йўлга қўйилганди.