ТОШКЕНТ, 29 ноя - Sputnik. Магаданнинг хусусий секторида, бугун эрталаб кўпчилик тун давомида тўпланган улкан қор кўламлари туфайли уйларини тарк эта олмади.
Икки кун давомида вилоятда деярли бир ойлик ёғингарчилик кузатилди, қор кўчкиси хавфи эълон қилинди, Магадан-Балаганное-Талон автомобиль йўли транспорт ҳаракати учун ёпилди.
Қутқарувчилар яқин орада яна бир қор циклони келиши ҳақида хабар беришмоқда.