Россия ва Ғарб ўртасидаги қарама-қаршиликда, Украинада ҳам, бутун дунёда ҳам, Ғарб эртами-кечми бардош бера олмаслиги ва секинлашиши ҳақидаги фикрлар оммалашган: Европа заиф бўғинга айланади, англо-сакслар ва эски дунё ўртасида (ёки ҳеч бўлмаганда Европанинг ўзида) бўлиниш бўлади, уруш мавзусидаги тарқоқлик ва тебраниш ғалабали якунига, яъни Россиянинг мағлубиятга қадар бошланади.
Умидлар асоссиз бўлмасада, лекин нотўғри: бизнинг Ғарб билан зиддиятимиз жуда чуқур илдизга эга. Бу курашда ставкалар шу қадар баландки, қандайдир кутилмаган ғаройиб услубда қадимий пьесалардагидек "парвардигор" ёки "шайтон" ёрдами билан бу вазиятда ғолиб чиқишнинг иложи йўқ. Биз аллақандай ўзимизга боғлиқ бўлмаган ташқи факторлардан умид қилган ҳолда стратегия қурсак - бу энг катта ва хавфли хато бўлади.
Бу ерда гап фақат Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ҳақида кетаётгани йўқ, қарама-қаршилик аслида ундан ҳам чуқур ва жиддий – геосиёсий ва метафизик можароларнинг оқибати ҳисобланади. Агар биз унда ғалаба қозонсак, бу дунё тартибининг ўзгаришига олиб келади, жумладан, ҳозирча "аҳил-иноқ" Ғарбнинг ажралишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Аммо бу якуний ёки умуман содир бўлиши шарт бўлган натижа эмас. Бундан ташқари, дунё тартибининг ўзгариши ва Ғарбнинг мағлубияти бизнинг ғалабамиз яқин бўлган пайтдагина ҳамма учун сезилади. Яъни, бу яқинда содир бўлмайди: Ғарб Россияни йўқ қилиш учун урушдан воз кечмоқчи эмас, фақат унинг шакллари ўзгариши мумкин (масалан, ҳарбий қарама-қаршилик ва иқтисодий бўғиш ўртасидаги нисбат - мувозанат биринчидан иккинчисига ўтиши мумкин). Шунинг учун биз нафақат узоқ жангга тайёргарлик кўришимиз керак, балки душман синмаслиги, заифлашмаслиги ва ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетмаслигини англашимиз лозим.
Назарий жиҳатдан, худди шундай муносабат Ғарбда, ҳеч бўлмаганда Россияга қарши бутун курашнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи - англосаксонлар орасида бўлиши керак. Улар тушунишлари керакки, Россия чекинмайди, таслим бўлмайди- на Украинадан, на Атлантика дунё тартибини демонтаж қилиш сиёсатидан воз кечмайди ҳам. Буни англаш учун Кремлда жосуслар ёки супертаҳлилчилар керак эмас, фақат Россия тарихи ва рус характерини билиш керак.
Бироқ, Ғарбда Россия Украинада баъзи кутилмаган ўзгаришлар туфайли ютқазиши мумкин деган жуда кенг тарқалган ишонч ҳалигача бор. Россиядаги тартибсизликлар - халқ ғалаёнлари, давлат тўнтарилиши, яъни юз йил олдин бизни уруш ва миллий фалокатда мағлубиятга олиб келган ҳамма нарсанинг бошланиши идеал вариант бўлиши мумкин эди. Ғарбда Россиядаги тартибсизликлар бўлишига ишонч жуда оз, бироқ улар бу йўналишда ишлашга ҳаракат қилишяпти, айниқса, қочиб кетган кўплаб сиёсий муҳожирлар фаол “бузғунчи” сифатида ўз хизматларини таклиф қилишяпти.
Ғарбда рус халқини саросимага солиб қўйишнинг анча ишончли усули Россиянинг иқтисодий изоляцияси деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича - блокада иқтисодий муаммоларга, турмуш даражасининг пасайишига, иқтисодиётнинг қулашига ва фронтда мағлубиятга олиб келиши керак. Ва мағлубиятнинг ўзи эса ички тартибсизликларни ва ҳокимиятни таслим бўлишга тайёр бўлган кучга алмаштиришга олиб келади.
Гап бундай ставканинг қанчалик асосли эканлигида эмас, Ғарбда ҳозирча бундан яхшироқ ҳеч нима йўқ.
Муаммо шундаки, блокада ўхшамаяпти- тўққиз ой буни кундек равшан қилди. Тўғри, саноат учун муҳим бўлган бутловчи қисмларни импорт қилиш тақиқлангани туфайли бизда жуда кўп муаммолар бор, биз энергия экспортидан воз кечишга мажбурмиз, лекин ҳали ҳам харидорлар бор ва хомашё нархининг глобал ўсиши экспортнинг пасайишини қоплайди. Россия зарба беряпти, чунки дунёнинг кўп қисми уни жаҳон иқтисодиётидан чиқариб юбормоқчи эмас. Қолаверса, ғарбий бўлмаган дунёнинг аксарияти Россиянинг ғалабасидан манфаатдор. Шунчаки, Ғарбдан кейинги дунё тартибини барпо этиш ўз манфаатларини кўзлагани ва Ғарбга тўғридан-тўғри эътироз билдирган Россия бу жараённи ҳеч кимга ўхшамаган тарзда тезлаштираётгани учун. Биз ўз манфаатларимизни ҳимоя қилиб, шу билан дунёнинг аксарият қисми манфаатлари учун холисона ишлаяпмиз – Ғарб эса бу борада ҳеч нима қила олмайди.
Шу билан бирга, ғарбий бўлмаган дунё кучлари Россия ва Ғарб ўртасидаги зиддиятда табиийки турли позицияларга эга: кимдир бизнинг хомашёмизни сотиб олиш билан чекланса, яна кимдир бизнинг бозоримизга кирмоқчи (Ғарб бўшатиб кетган ўринларни тўлдириб), яна бири Россия ва Ғарб ўртасида асосий воситачи бўлишга ҳарақат қилмоқда, иккинчиси мамлакатимизни ҳатто ҳарбий таъминот билан қўллаб –қувватлашга тайёр. Дунё турлича, ва Ғарб диктати ҳамда гегемонлигидан умумий норозилигига қарамай, аскарият ғарб бўлмаган давлатлар биз билан ва Ғарб билан ҳам алоқаларни сақлаб қолишни истайди (ва улар нафақат ошкора қарама-қаршилик, балки алоқаларнинг узилишини ҳам кўтара олмайди).
Ғарб вазиятни мунтазам назорат қилиб боради ва баъзи мамлакатларга босим ўтказади, чунки у ҳали ҳам ўзи томонидан қурилган жаҳон молия тизимининг асосий жиловларини назорат қила олади. Аммо айрим мамлакатларга у асло босим ўтказа олмайди, энг кўпида у Россия билан савдо-сотиқни қийинлаштириб қўйиши мумкин. Бу Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Эрон каби муҳим мамлакатлар. Уларнинг Россияни кўллаб –қувватлаш сиёсатини (баъзиларники яққолроқ, бошқаларники, масалан, бир вақтда Украинани ҳам қўллайдиган Туркия каби) ташқаридан ўзгартириб бўлмайди. Умуман, унда ичкаридан туриб ўзгартириш мумкинми?
Бу масала икки ой олдин, Эронда курд қизининг фожиали ўлимидан сўнг тартибсизликлар бошланганида долзарб бўлиб қолди. Эрондаги тартибсизликлар ички қарама-қаршилик ва муаммолар оқибати эди, бироқ Ғарб дарҳол уларга “муллалар диктатура”сига қарши халқ қўзғолонини боғлашга ҳаракат қилгани аниқ.
Яқинда эса Хитойда ковид туфайли карантин чекловларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди ва Ғарбда дарҳол 1989 йилда Тяньаньмэньни эслаб, янги Хитой инқилобини башорат қила бошлашди.
Туркияда эса ички сиёсий кураш кучайиб бормоқда - президентлик сайловларига олти ойдан сал кўпроқ вақт қолди, бунда мухолифатнинг бирлашган фронти Эрдоғанга қарши чиқиб, аслида президентлик республикасини рад этишни талаб қилади.
Яъни, демак, Россия учун муҳим бўлган учта мамлакатда ғалаён бошланиши мумкин- улар ўзларига чекинадиларми ёки сиёсатни Ғарб томонга ўзгартиришадими? Албатта, йўқ. Бу мамлакатларнинг ҳар биридаги жараёнлар бир-биридан жуда фарқ қилади, бироқ уларнинг барчасида умумийлик бор. Булар қадимги буюк цивилизацияларнинг меросхўрлари, тўлиқ суверенитетга эга бўлган (ёки Туркия каби, уни қайта тиклайдиган) кучлардир.
Хитойдаги норозиликлар эса, нафақат ҳокимият алмашинувига, ҳаттоки ҳеч қандай жиддий саросималарга ҳам олиб келмайди, уларнинг кўлами ниҳоятда кичик. Хитой жамиятида консолидация даражаси эса ҳамон катта. Албатта, Хитой аҳолиси аллақачон ковид чекловларидан жуда чарчади, норозиликнинг кучайиши муқаррар эди, лекин бу биринчи навбатда сиёсий эмас, балки маиший норозиликдир ва табиийки, бу одамлар учун, КПК ва шахсан Си Цзиньпинь учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди.
Эрондаги вазият янада мураккаб, бу ерда, албатта, миллатлараро, авлодлараро, ижтимоий қарама-қаршиликларни ва ҳатто динга қарши мавзуни ўйнашга уринишлар бор. Аммо умуман олганда, Эрон жамияти анча ривожланган ва унинг мустақил тараққиёт йўлига кириши шубҳасиз. Оятуллоҳлар кучига жиддий ҳеч нима таҳдид солмайди ва умумий антиамерика ва антиғарб кайфияти ҳар қандай ҳолатда ҳам сақланиб қолади.
Туркияда жамиятнинг диний ва дунёвий қисмлари ўртасида кўпроқ тафовут бор, лекин бу ерда ҳам Эрдоғаннинг дунёвий мухолифларини ғарбпараст сиёсатчилар деб ҳисоблаш нотўғри бўлар эди. Туркия ўзининг миллий (ҳатто пантуркистик) манфаатларини тобора кўпроқ англаб етмоқда ва уни ҳимоя қилмоқда. Эрдўғон тўсатдан сайловларда мағлуб бўлса ҳам (бу деярли бўлмайди), европапараст ва аксилрус курсда тубдан ўзгариш бўлмайди.
Чунки Туркия Россия, шунингдек, Эрон ва Хитой билан турли стратегик муносабатлардан манфаатдор.
Қолаверса, улар биз билан икки томонлама муносабатлардан ҳам, Россия тезлаштираётган дунё тартибини қайта қуришдан ҳам фойда кўради. Шундай экан, агар Ғарб ғарбдан ташқари давлатлар билан алоқаларимизни заифлаштириш орқали Россияга зарба беришни ўйлаётган бўлса, бу қуруқ умидлар бўлиб қолаверади. Аммо, шу билан бирга, биз ҳали ҳам Ғарбнинг тарқоқлиги ва таназзулига эмас, балки фақат ўз кучларимизга таянишимиз керак (уларнинг бир қисми ғарбий бўлмаган давлатларнинг прагматик манфаатларидан фойдаланиш). Ғарбнинг тарқалиши ва таназзули албатта бўлади, аммо бизнинг ғалабамиз натижаси сифатида.