Вячеслав Володин “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гул қўйди

Ўзбекистонга ташрифини Самарқанддан бошлаган Россия Давлат думаси раиси Тошкентга етиб келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Россия Федерал мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация аъзолари Тошкентдаги Ғалаба боғига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Россия делегацияга Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ва бошқа расмийлар ҳамроҳлик қилган.
Председатель Государственной Думы Вячеслав Володин возложил цветы к монументу "Ода стойкости" в парке Победы в Ташкенте
Вячеслав Володин боғдаги “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гул қўйган. Меҳмонларга мажмуада акс эттирилган тарихий воқеаларнинг мазмуни ҳақида сўзлаб берилган.
Председатель российской Государственной Думы Вячеслав Володин возложил цветы монументу "Ода стокойсти"
Эслатиб ўтамиз, Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация 27 ноябрь куни Самарқандга ташриф буюрди. У Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашди. Володин Сенат раиси Танзила Нарбаева билан ҳам учрашади.