ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳар Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти чекланмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда "Veolia Energy Tashkent" матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бугун, 28 ноябрь куни ТошИЭМ ҳудудидаги Ду-300 миллиметрли иссиқлик қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти чекланмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилган:
Яккасарой туманида Бобур, Ш.Руставелли, Шоҳжаҳон, Муқимий, Ракат, Ўрикзор, Аския, Хазина боғ, Чопон ота кўчалари;
Шайхонтоҳур туманида Оқтепа мавзеси, Оқтепа микроҳудуд ва Нурафшон, Гулханий, Есенин кўчалари;
Чилонзор туманида Муқимий, Чопонота кўчалари ва 1,2,3,4,5,И,Е мавзелари;
Иссиқлик таъминоти 28 ноябрь куни тахминан 22:00 да тикланади.