ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Жорий йилнинг октябрь ойида 52,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 544,5 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган.
“Шакар ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 10,5 % га ошган”, - дейилади хабарда.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатлардан қиймати 48,6 минг тонна шакар импорт қилган.