“Акация” ўзиюрар қурилмаси экипажи Запорожье йўналишида Украина ҳарбийларининг кузатув пунктини йўқ қилди. Бу ҳақда РИА Новостига Россия Қуролли кучларининг артиллерия бўлинмаси қўмондони маълум қилди.
“Разведка бўлинмаси душманнинг кузатув пунктини аниқлади. Биз нишон ҳақида маълумот олдик ва позицияга чиқдик. Разведка нишон яксон қилинганини тасдиқлади”, - деди артиллерия бўлинмаси қўмондони.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.