Риши Сунак сиёсат юритишда Россиядан ўрнак олишга чақирди

Буюк Британия бош вазири сиёсат юритиш борасида Россия ва Хитойдан ўрнак олишга чақирди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. Лондон Россия ва Хитой давлатлари каби узоқ муддатли ташқи сиёсатни режалаштириши керак. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Риши Сунак маълум қилди. Унинг сўзларини "Bloomberg" агентлиги келтирмоқда.
Сунакнинг фикрига кўра, ҳозирги шароитда қисқа муддатли режалар самарасиз.

“Бизнинг стратегиямиз Россия ва Хитой каби бошқа дунё державалари сиёсатига мос келиши керак. Рақибларимиз узоқ муддатга режалаштиришади. Шу тариқа биз революцион ўсишга эришамиз”, - дейди у.

Шу билан бирга нашрнинг ёзишича, бош вазир лавозимига киришгач, Сунак Буюк Британиянинг Хитойга бўлган ёндашувини ўзгартирган, собиқ бош вазир Лиз Трасснинг Хитойни мамлакат учун таҳдид деб эълон қилиш режаларидан воз кечган.
Аввалроқ Сунакнинг вакили Украинада ҳарбий ҳаракатлар давом этаётганда Лондон ва Москва муносабатлари аввалги босқичга қайтмаслигини айтган эди.