ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макейнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
“Владимир Владимирович моҳир ва тажрибали дипломат, ўз соҳасининг устаси ва Беларуснинг ҳақиқий ватанпарвар инсони эди. Унинг кўп қиррали Ўзбекистон-Беларусь муносабатларини ривожлантиришга бўлган самимий интилиши алоҳида эътиборга молик. Айниқса, сўнгги йилларда у Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди”, - дейилади хабарда.
ТИВ Владимир Макейнинг ҳамкасблари, яқинлари ва дўстларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макейнинг вафоти муносабати билан ҳам ҳамдардлик билдирган эди.
26 ноябрь Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей 65 ёшида тўсатдан вафот этди. Вафоти сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
Владимир Макей 1958 йил 5 августда Беларуснинг Гродно вилоятида туғилган. 2000 йилдан 2008 йилгача у Беларусь президентининг ёрдамчиси, 2008-2012 йилларда президент маъмурияти раҳбари бўлган. 2012 йилда у ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган ва ҳозирга қадар бу лавозимда меҳнат қилиб келаётган эди.