Володин Самарқандга етиб келди

Давлат Думаси раиси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов билан учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.
РИА Новостининг хабар беришича, Давлат думаси раиси Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов билан учрашган.
Сиёсатчилар учрашувидан сўнг Россия делегацияси “Хазрати Хизр” мажмуасига йўл олган, у ерда Давлат думаси спикери республиканинг биринчи президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйган.
Володин Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева билан ҳам учрашади. Томонлар парламентлараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.
1 / 3
2 / 3
3 / 3