Шольцнинг Россиядан нефть сотиб олишни тўхтатишга оид режаси аҳолини ғазаблантирди

Германия аҳолиси Шольцнинг январ ойидан бошлаб Россиядан нефт сотиб олишни тўхтатиш бўйича режасидан ҳайратда қолишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Германиянинг "Welt" нашри ўқувчилари мамлакат канцлери Олаф Шольцнинг 2023 йил январидан бошлаб Россия нефтини сотиб олишни тўхтатмоқчи эканлигини айтган сўзларидан ғазабланди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.
"Унинг ақли жойидами? Нефть тақиқи ​​Россияга эмас, Германияга зарар етказади. Халқимиз нархларнинг навбатдаги ошишига чидай оладими?" - деб сўраган фойдаланувчилардан бири.
"Шольц Америка қўғирчоғи ролига яхши кўникиб қолди. Лекин тўхташ вақти келди", - дейди бошқа ўқувчи.
"Менинг кўнглим айниб кетди. Бу бадбахт канцлер менга ҳисобларни қандай тўлашимизни тушунтириб бера оладими?", - деб ёзади яна бири.
"Қандай аҳмоқ Шольц. Россия шунчаки бошқа харидорларни топади, немис халқи эса яна азоб чекиши керак", - деб таъкидлади тўртинчи фойдаланувчи.
"Ҳурматли Шольц, мен сизга ҳисобимларимни юборяпман, чекни почта орқали юборинг", - деб истеҳзо қилган яна бир интернет фойдаланувчиси
"Шольц ўз қилмиши билан ўз мамлакатига ақл бовар қилмайдиган зарар етказмоқда. Унинг қарорини давлатга хиёнат билан солиштириш мумкин", - деб хулоса қилишди фойдаланувчилар.
Маълумот учун, Европа санкцияларининг олтинчи пакети Россиядан нефт импортига босқичма-босқич тақиқ жорий этишни назарда тутади. Шу билан бирга, тақиқ фақат денгиз орқали етказиб беришга тааллуқли ва “Дружба” қувури орқали келадиган нефт чекловларга дуч келмайди. Санкциялар орасида Россия нефтини олиб кетаётган кемаларни суғурталашни тақиқлаш ҳам бор. Тўлиқ кучда эмбарго 5 декабрдан ишлай бошлайди.