Ўзбекистонга Россия Думаси раиси Вячеслав Володин келади

Давлат Думаси раиси бошчилигидаги делегация вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов ва Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева билан учрашади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация 27-28 ноябрь кунлари мамлакатга ташриф буюради.
“Мазкур ташриф доирасида делегация аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатида учрашувлар ўтказиши режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Делегация вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов ва Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева билан учрашади.
Мулоқотлар чоғида томонлар парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, истиқболдаги режалар ҳамда икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишади.