ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Минскда ўтказилган бокс бўйича халқаро турнирда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бокс бўйича В.И.Ливинцев хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз якунига етди.
Мусобақада қатнашган 11 нафар боксчининг 8 нафари мусобақа совриндорига айланди. Терма жамоа вакиллари турнир якунига кўра 6 та олтин ва 2 та кумуш медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Терма жамоа сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлишди:
Олтин:
-48 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
-54 кг: Санжарбек Ваҳобов
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-67 кг: Бекзод Ҳамидов
-75 кг: Аълохон Абдуллаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
Кумуш:
-57 кг: Самандар Холмуродов
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
Мураббий Акмал Ҳасанов турнир якунига кўра энг яхши мураббий сифатида эътироф этилди.
Бокс бўйича халқаро турнир
© Ўзбекистон бокс федерацияси