Бокс: Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги ЖЧда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Испаниядаги дунё биринчилигида ўзбекистонлик ёш боксчилар 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Испанияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

“Бу натижани ҳеч бир жамоа янгилай олмади ва ёшларимиз чемпионатни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди”, - дейилади хабарда.

Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медал:
-48 кг: Гулсевар Ғаниева
-57 кг: Бахтиёр Асадов
-67 кг: Жавоҳир Умматалиев
-71 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-75 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
Кумуш медал:
-80 кг: Раҳматилло Бойматов
-70 кг: Азиза Зокирова
-81 кг: Олтиной Сотимбоева
Бронза медал:
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев
-75 кг: Саҳобат Ҳусанова
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Гулсевар Ғаниева (-48 кг) ҳамда Бахтиёр Асадов (-54 кг) ўз жангларини муваффақиятли ўтказиб, олтин медални қўлга киритишганди. Кеча эса, Жавоҳир Умматалиев, Фазлиддин Эркинбоев ва Тўрабек Ҳабибуллаев жамоа ҳисобига яна 3 та олтин медални қўшиб қўйди.