Биринчи декабрдан нималар ўзгаради

Ўзбекистонда 1 декабрдан ҳайдовчилар, ёшлар, ташкилотлар учун янги қулайликларни тақдим этувчи қандай ҳужжатлар кучга кириши ҳақида материалимизда танишинг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 1 декабрдан ҳайдовчилар, ёшлар, ташкилотлар учун янги қулайликларни тақдим этувчи бир қатор ҳужжатлар кучга киради. Sputnik материалида мазкур ўзгаришлар ва уларнинг мазмун моҳияти билан танишинг.
Қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилади
Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади.
Унга кўра:
ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;
ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;
муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.
МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади
Масъулияти чекланган жамиятларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади.
Ташкилотларда ички аудитни ташкил этиш:
масъулияти чекланган жамиятлар;
активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;
масъулияти чекланган жамиятлар;
активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;
МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;
МЧЖнинг вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тасдиқлаш;
МЧЖда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг камида 15 фоизи этиб белгилаш.
Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш соддалаштирилади
Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан чиқариб ташланади.
Шунингдек, субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади.
Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:
ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.
Таэквондо спорт тури ривожлантирилади
Таэквондони таълим муассасалари ҳамда ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқиш ишлари амалга оширилади.
Шунингдек, таълим муассасалари, маҳаллаларда таэквондо бўйича тўгаракларни ташкил қилиниб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оилалар фарзандларининг таэквондо билан шуғулланиш харажатларини қоплаб бериш тартиби жорий этилади.
ЙПХ постларида “яшил” ва “қизил” йўлаклар пайдо бўлади
Ўзбекистондаги ЙПХ постларида "яшил" ва "қизил" йўлак тизими жорий этилади.
Автотранспорт воситаларининг "Яшил" ва "Қизил" йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартиби Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган "Чинор" ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган "Наманган" йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади.
Босқичма-босқич республиканинг қолган йўл-патруль хизмати стационар постларида қўлланилади.