ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалолов ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтган жанг оқшомида Жалолов америкалик Кёртис Ҳарперга қарши рингга кўтарилди.
Учинчи раундда Жалолов фаолликни қўлга олиб, раунд сўнгида рақибини нокдаун ҳолатига туширди.
Тўртинчи раундда ўзбекистонлик боксчи шиддатли зарбалар беришда давом этди. Яна бир нокдаун ҳолатидан кейин ҳакам техник нокаут қайд этиб, жангни тўхтатди.
Шу тариқа Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 12-ғалабасини қўлга киритди. У ғалабаларининг барига муддатидан аввал эришган.