Президент мактаби ўқувчиси робототехника йўналишидаги халқаро танлов ғолиби бўлди - фото

Ўзбекистондаги 5та мактаб ўқувчилари Қозоғистонда ўтказилган робототехника йўналишидаги халқаро танловда иштирок этишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Президент мактаби ўқувчиси Қозоғистонда ўтказилган робототехника йўналишидаги халқаро танлов ғолиби бўлди. Бу ҳақида Президент таълим муассасалари агентлиги хабар берди.
Остона шаҳрида 4-25 ноябрь кунлари "STEM Олимпиадаси – таълимда инновациялар” халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди.
Унда жами 250 та гуруҳ қатнашди. Улар орасида Тошкент Президент мактаби ўқувчиси 1-ўринни эгаллади.
Андижон ва Фарғона президент мактаблари иштирокчилари учирган самолётлар рекорд натижа кўрсатди.
Ўзбекистондан иштирок этган мактаблар:
Тошкент шаҳридаги Президент мактаби;
Андижон шаҳридаги Президент мактаби;
Фарғона шаҳридаги Президент мактаби;
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби;
Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаби.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4