Ўзбекистон ёш дипломатлари клуби очилди - ТИВ

Ўзбекистон ёш дипломатлари клубига 50 нафар талаба аъзо бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги муассислигида ташкил этилган “Ўзбекистон ёш дипломатлари клуби”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбек дипломатияси анъаналарининг давомийлигини сақлаш мақсадида Нодавлат нотижорат ташкилот сифатида “Ўзбекистон ёш дипломатлари клуби” ташкил этилди.
Клубнинг вазифалари сифатида халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабалар ва ёш дипломатларнинг касбий маҳоратини ҳамда малакасини ошириш, уларнинг ўз салоҳияти ва қобилиятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш белгиланган.
Қайд этилишича, мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасалари раҳбарлари ва вазирлик ходимлари томонидан талабалар ўртасида икки босқичли синов ўтказилган.
Унга кўра, 200 дан ортиқ талабгорлар орасидан 50 нафар ўзини ҳар томонлама бўлажак дипломат сифатида намоён эта олган иқтидорли талабалар Клуб аъзолигига тавсия этилди.