Ўзбекистон ва Тожикистон хавфсизлик ва осойишталикни таъминлашда ҳамкорлик қилади

Самарқандда Тожикистон ва Ўзбекистон ИИВ раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон хавфсизлик ва осойишталикни таъминлашда ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Самарқандда Тожикистон ва Ўзбекистон ИИВ раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда Тожикистон ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Ички ишлар бошқармалари ўртасида ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди.
Учрашувда ҳамкорлида амалга ошириладиган қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжатлар имзоланди:
Тинчлик ва осойишталикни таъминлаш;
Ҳамкорликдаги тезкор-профилактик тадбирларни олиб бориш;
Кибержиноятларга қарши курашиш;
Гиёҳвандлик, терроризм ва экстремизм, одам савдоси жиноятларини олдини олиш.
Тожикистон ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари