ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Июнь ойидан бери мамлакатда кунлик касалланиш кўрсаткичлари сони илк бор 100 дан ошди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
25 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 124 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар;
Бухоро вилоятида 6 нафар;
Жиззах вилоятида 3 нафар;
Қашқадарё вилоятида 3 нафар;
Наманган вилоятида 9 нафар;
Самарқанд вилоятида 8 нафар;
Сирдарё вилоятида 1 нафар;
Сурхондарё вилоятида 1 нафар;
Фарғона вилоятида 3 нафар;
Хоразм вилоятида 1 нафар;
Тошкент вилоятида 8 нафар.
Тошкент шаҳрида 80 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.