ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг фақат Россия қўшинларининг Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши можаронинг тугашига “ҳеч бўлмаганда умид” бериши мумкинлиги ҳақидаги гаплари Британиянинг Daily Mail газетаси ўқувчилари томонидан танқид қилинди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.
"У Украинани ва унинг халқини йўқ қилмоқчи. АҚШ ва Буюк Британиядан кураторлар унинг урушини охирги украиналик ҳалок бўлгунга қадар молиялаштирмоқда", деб ёзган фойдаланувчилардан бири.
“Зеленский Россия ва НАТОни ўйнатиб, учинчи жаҳон урушини бошлаб юборишга уринмоқда”, дейди яна бири.
"Зеленский НАТО етакчиларидан триллионлаб доллар олди. Лекин бу етарли эмас, Украинани қайта тиклаш учун бундан ҳам кўпроқ керак бўлади. Ғурурингни ютиб юбор, масхарабоз, Россияга ён бер", деб маслаҳат берди яна бир ўқувчи.
"Зеленскийни ҳокимиятдан четлатиш керак. У Украина энди ультиматум қўйишга қодир эмаслигини тушуняптими?" деб сўради тўртинчи фойдаланувчи.
"Мен бу паст сиёсатчининг Россияга қарши бошлаган урушини молиялаштирмоқчи эмасман. “Грэмми”да меҳмон сифатида чиқиш учун танаффус оладиган лидер. Ўта ғалати", дейди бешинчи шарҳловчи.