Сурхондарёда олма гуллади - видео

Ўзгидромет мутахассиси маълум қилишича, "алдамчи баҳор" ушбу олма дарахтларида куртак ёзиш даврини тезлаштирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Сурхондарё вилояти олма дарахти гуллади. Бу ҳақида Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Панжоб массивида олма тупларида мавсумга хос бўлмаган давр учун "эрта куртак ёзиш" ҳодисалари кузатилган.
Унинг сўзларига кўра, "Алдамчи баҳор" ушбу олма дарахтларида куртак ёзиш даврини тезлаштирган.
“Афсуски, бу ҳосилга кирмайди ва келаётган қишда совуқ уришга учрайди”, деб ёзади Эркин Абдулаҳатов .
Жанубдан кириб келган иссиқ ҳаво тўлқинлари жанубий вилоятнинг тоғ олди туманларида қишги уйқуга кетган олма дарахти танасида сув айланиш жараёнини тезлаштирган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда олма дарахти апрель ойида гуллайди. Олма меваси эса май ойининг охирида ва октябрь ойинининг бошларида пишади. Мамлакатда олманинг 8 тури ёввойи ҳолда учрайди.
Олма совуққа чидамли, ёруғсевар ва намсевар, тупроқ танламайди, лекин унумдор тупроқларда юқори ҳосил беради. Олма дарахти бўйи 15 м гача боради.