Сирдарё вилояти ҳокими президентга маслаҳатчи бўлди

Ғофуржон Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев президентга маслаҳатчи бўлди. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Ғофуржон Мирзаев 1964 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У Тошкент политехника институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Мирзаев 2016 йил 15 декабрида Сирдарё вилояти ҳокими этиб тайинланганди.