Россиялик хореограф талабалар учун маҳорат дарси ўтказди

Хореограф Игорь Пиворович маҳорат дарсида талабаларга замонавий рақсни ижро этиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар олиб борди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ўзбекистон давлат хореография академиясида Россияда хизмат кўрсатган артист Игорь Пиворович иштирокида ижодий учрашув ва маҳорат дарслари ташкил этилди.
Замонавий рақс ўзига хос атмосфера ва техника билан бирлаштирилган рақс йўналишлари ва услубларининг тўплами ҳисобланади. Хореограф маҳорат дарсида талабаларга замонавий рақсни ижро этиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар олиб борди.
Маълумот учун, Игорь Пиворович Москва давлат маданият институти хореография факултети декани ҳисобланади.
Пиворович 2018 йилда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри таклифига биноан, Россия халқ артисти Андрис Лиепа билан Тошкентга келган эди. Улар Давлат академик катта театрида "Шахерезада" ва “Оловли қуш”нинг бир пардали балетларини саҳналаштиришган.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4