ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Россия олий ўқув юртлари вакиллари Ўзбекистон абитуриентлар билан учрашишди. Бу ҳақида Тошкентдаги “Русский дом” хабар берди.
Учрашувда Нижний Новгород давлат педагогика университети, Томск давлат университети ва Севастополь давлат университети вакиллари иштирок этди.
Улар ўқувчиларга таълим дастурлари ва таълим муассасасидаги имкониятлар ҳақида маълумтлар беришди. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун қанча квота ўрни ажратилгани, Россияда таълим олиш қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида ҳам сўз юритилди.
Россия олий ўқув юртлари вакиллари ўзбекистонлик абитуриентлар билан учрашди
© Тошкентдаги “Русский дом”
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Россиянинг Нижегород вилояти губернатори бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашганди. Унда икки мамлакат ўртасида 14 та университетлараро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Қолаверса, октябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Россия 3-таълим форумида икки мамлакат ОТМлари ўртасида 100дан ортиқ янги ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланганди.
Россия ОТМларида ўзбекистонлик талабалар сони йил сайин ошиб бормоқда. Хусусан 2019 йилда 32 минг нафар талаба таҳсил олган бўлса, 2022 йилда уларнинг сони 53 минг нафардан ошди.