Қуйичотқол ГЭСи қурилиши бошланди - фото

ГЭС уй йилда ишга туширилади ва табиий газни тежашга ёрдам беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Қуйичотқол гидроэлектр станциясини қуриш учун Чотқол дарёсининг ўзани тўсилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Бўлажак гидроэлектр станцияси ҳар бири 22,5 МВт қувватга эга тўртта гидроагрегатдан иборат бўлади. Гидротехника иншоотининг ўрнатилган қуввати 90 МВт, йиллик ўртача электр энергияси ишлаб чиқариш 292 миллион кВт/соатни ташкил қилади.
Строительство Нижне-Чаткальской ГЭС.
Ушбу ГЭСнинг тўлиқ ишга туширилиши 91,28 миллион куб метргача табиий газни тежаш имконини беради. Мутахассисларнинг фикрича, гидроиншоот гидрологик режим ва атроф-муҳитга таъсир қилмайди.
ГЭС тўғонини лойиҳалашда “Гидролойиҳа” институти (Москва) ва Бутунроссия гидротехника илмий-тадқиқот институти (Санкт-Петербург) мутахассислари иштирок этишди.
Строительство Нижне-Чаткальской ГЭС.
Уларнинг тавсиялари ва техник-иқтисодий далиллари асосида 50 метр баландликдаги бетон гравитациявий тўғон қуришга қарор қилинган. Янги иншоот 2025 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Строительство Нижне-Чаткальской ГЭС.