ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Россиянинг энг янги дизель-электр "Магадан" сув ости кемасидан денгиз ва қирғоқдаги нишонларга зарба берувчи "Калибр" ракеталарини учирилди.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Зарбалар Япон денгизи сувларидаги нишонларга берилган. Жанговар машқларни бажаришдан олдин сув ости кемаси яширинча белгиланган ҳудудга етиб келган.
"Биринчи ракета денгиздаги ўқув нишони — "душман кемаси"га тегди, иккинчи ракета эса - Хабаровскдаги Суркум тактик полигонидаги нишонига тегди, унинг жойлашган масофаси 1000 километрдан ортиқ”, - дея таъкидлади ҳарбий идора.
Ракета отиш машқлари Тинч океан флоти кемалари, денгиз авиациясининг самолётлари ва дронлари кузатувида амалга оширилди.
"Магадан" Тинч океан флоти учун 636.3 лойиҳаси бўйича қурилган учинчи дизель-электр сув ости кемаласидир. Жами 6та ана шундай кема қурилиши режалаштирилган. Ноябрь ойида флот таркибига тўртинчи шундай сув ости кемаси - "Уфа" кириши керак. 2023 йил баҳорида эса бешинчи "Можайск" сувга чиқарилади. Олтинчи "Якутск" сув ости кемаси қурилмоқда. Ушбу сериянинг дастлабки кемалари - Петропавловск-Камчатский ва Волхов Тинч океан флоти таркибига кирган эди.