Запорожье AЭС блоклари сони ва ўрнатилган қуввати бўйича Европада энг йирик ҳисобланади. Март ойидан бери у Россия ҳарбийлари ҳимоясида. Россия Ташқи ишлар вазирлиги таъкидлаганидек, бу ядровий ва радиоактив материалларнинг сизиб чиқишининг олдини олиш учун зарур. Шу билан бирга, Украина қўшинлари станцияни ҳам, қўшни Энергодар шаҳрини ҳам мунтазам равишда ўққа тутмоқда.
Куни кеча Aтом энергияси бўйича халқаро агентлик (МAГAТЭ) экспертлари Украина Қуролли кучларининг ўққа тутишидан жабр кўрган Запорожье атом электр станциясини текшириш чоғида сезиларли зарарни аниқлади.
Шунингдек, қўриқчилар жойлашган бинолар яқинида ҳам кўзга кўринадиган зарар бор. МAГAТЭнинг қайд этишича, станциянинг асосий жиҳозлари шикастланмаган, ядро хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар йўқ.