ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Россия ИИВ мамлакатнинг Рақамли ривожланиш ва Меҳнат вазирликлари билан бирга Россияга Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларидан келаётган чет элликлар учун мобил илова ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди.
“Рақамли ривожланиш вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан бирга биз мобил илова устида иш олиб боряпмиз. Бу ЕОИИ фуқароларига тааллуқли. Бу мобил илова ёрдамида нафақат Россия иш топиш, балки Россияга киришга тақиқ қўйилгани ёки йўқлигини аниқлаш мумкин”, -деди Казакова “Россия сегодня” ХАА матбуот марказидаги брифингда.
У бу киши Россияга келишдан олдин унинг киришига чеклов қўйилгани ёки йўқлигини билиши учун муҳим эканини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир ЕОИИга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия аъзо. Ўзбекистон, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга.
Ўзбекистон ЕОИИга қўшилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Махсус комиссия интеграциянинг эҳтимолий афзалликлари ва хатарлари ҳамда мақбул шарт-шароитларини ўрганмоқда.