Путин: янги халқаро тўловлар тизимини яратиш зарурияти мавжуд

Россия президенти амалдаги халқаро тўловлар тизими тор доирадаги давлатлар назорати остида эканини эслатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Банклар ва учинчи мамлакатлар аралашувидан мустақил янги халқаро тўловлар тизимини яратиш зарур. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Сунъий интеллект дунёсига саёҳат (AI Journey)” халқаро анжуманида нутқ сўзлаётиб маълум қилди.
Россия раҳбари халқаро тўловлар тизими ҳозир мамлакатларнинг кичик бир гуруҳи томонидан назорат қилинаётганини эслатди.
“Бугун халқаро тўловлар тизими қиммат турадиган нарса, унинг корреспондентлик ҳисоблари ва тартибга солиш тизими тор доирадаги давлатлар ва молиявий гуруҳлар назорати остида”, - деди Путин.
У Россияга қарши санкция ҳужумларидан бири бу соҳада уюштирилаётганини қайд этди.
“Бундай олиб қараганди, улар ҳаёт хўжайинлари. Улар ҳақиқатдан монополлик билан ҳамма нарсани назорат қилишмоқда”, - деди Россия етакчиси.