ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва Россия Реабилитация технологиялари ва тиббий-ижтимоий академияси ўртасида мемарандум имзоланди. Ҳужжат таянч-ҳаракат тизими патологияси бўлган болаларни реабилитация қилиш бўйича ҳамкорликни назарда тутади.
Айтилишича, ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш, уларга тўсиқсиз муҳит яратиш, аввало, сифатли ва замонавий тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу ишларни изчил давом эттириш мақсадида Россия Реабилитация технологиялари ва тиббий-ижтимоий академияси билан учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик мемарандуми имзоланди
© Ўзбекистон Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
Учрашувда Россия Реабилитация технологиялари ва тиббий-ижтимоий академияси директори Татьяна Гусак келажакда Ўзбекистондаги Реабилитация марказларининг мутахасислари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз юритди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик мемарандуми имзоланди
© Ўзбекистон Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
Маълумот учун, Ўзбекистон Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги кексалар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритувчи давлат органи ҳисобланади.