Ўсмирлар ўртасида трамполин бўйича ЖЧда Ўзбекистон олтин медалларни қўлга киритди

Болгария пойтахти София шаҳрида трамполин бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида 2та олтин медал қўлга киритишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Трамполин бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Жаҳон Чемпионатида олтин медалларни қўлга киритишди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Болгария пойтахти София шаҳрида трамполин бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Унда 11-12 ёш тоифаларида кечган батутда синхрон сакраш дастурида Фирдавс Ибрагимов ҳамда Сардор Муҳаммадиев энг юқори натижа қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлишди.
Шунингдек, ушбу ёш тоифасининг акробатик йўлакча дастурида Сердан Шодиев ҳам жамоа ҳисобига олтин медални тақдим этди.
Трамполин бўйича Ўзбекистон терма жамоаси