Янги йилга уйни безатиш неча пулга тушади

Sputnik мухбири Тошкент бозорларидаги байрам безаклари нархини ўрганди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Янги йил арафасида бозор расталари байрам безаклари билан тўлиб тоша бошлаган. Бу йил Янги йил кўрки арча ва уйни безатиш пойтахт аҳолисига қанчага тушади – батафсил Sputnik мақоласида.
Анъанага кўра, янги йил трендлари марказида - йил рамзи. Шарқ ий тақвимга кўра келаётган 2023 йил – қуён йили.
Новогодние товары на прилавках Ташкента.
Тошкент бозорларида қуёнчалар ҳозирча кам, бироқ тақвим ва табрик мактублари бисёр.
Масалан, Миробод бозорида қуён расми туширилган тақвимларни 30 минг сўмга харид қилиш мумкин.
Новогодние товары на прилавках Ташкента.
Бу йил корхоналар новдалари оппоқ қорга бурканган сунъий арчаларни кўпроқ ишлаб чиқаришмоқда. Бир метрли арча 400 минг сўмдан бошланади.
Нархлар нафақат арчанинг сифати ва баландлиги, балки унда ўйинчоқлар бор ёки йўқлигига ҳам боғлиқ. Новдалари оппоқ қорга бурканган безатилган сунъий арчани ўртача 500 минг сўмга харид қилиш мумкин.
Новогодние товары на прилавках Ташкента.
Расталарда турли гирлянда (чироқлар) ва арча безакларини топиш мумкин. Керакли ранг ва ўлчамдаги безакларни топиш муаммр эмас.
Энг оддий гирляндалар 40 минг сўм туради, 100 минг сўмга чироқ ранглари турлича бўлган ва уни исталган рангда ёнишини белгилаш мумкин бўлганини сотиб олиш мумкин.
Новогодние товары на прилавках Ташкента.
Хитойда ишлаб чиқарилган оддий арча безаклари тўпламинини 50 минг сўмга харид қилса бўлади. 70-80 минг сўмдан креатив ва чиройли безалган шарларни харид қилиш мумкин, 100-150 минг сўм сарфлаб эса машҳур совет ўйинчоқлари услубидаги безакларни олиш мумкин.
Қорбобо ва Қорқиз қўғирчоқлари тахминан 90-100 минг сўм туради, рақсга тушувчи ва гапирадиган қўғирчоқлар 200 минг сўмдан бошланади.
Новогодние товары на прилавках Ташкента.
Шу тариқа, санаб ўтилган барча янги йил безакларининг минимал нархи 620 минг сўм, максимал нархи эса 1 млн 100 сўм атрофида.
Қайд этиш жоизки, ҳозирча безаклар айрим жойларда пайдо бўлган ва бундай жойлар кўпайиши билан улар нархи тушиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Боз устига, Янги йилга 10 кун қолганда анъанавий равишда мамлакатнинг барча бозорларида давлат ярмарлари очилади. У ерда нафақат озиқ-овқат маҳсулотларини, балки янги йил безакларини ҳам арзон нархда сотиб олиш мумкин бўлади.